Tag Archive: Ойдин Ҳожиева

Масъуд онлар. Ойдин Ҳожиева

Мен уни юрагимда шеър куртаклаган кезлари топгандайман. Кенг пешонали, жайрон кўзли, сочлари чиройли турмакланган мулойим нигоҳли сиймо — китобдаги Зулфия сурати мени сеҳрлаб олган эди. Барча қизиқувчан, содда, беғубор ўсмирларга ўхшаб унга ҳавас қилганман, хаёлан хатлар битганман. Уни бирор марта кўриш насиб этармикин, деб орзулаганман. Зулфиянинг шеърияти, шахсияти, унинг шуҳратга ва халқ меҳрига чулғанган умри не боис бу қадар мафтункор?...
Read more


Елкаларига Семурғ қўнган шоир. Ойдин Ҳожиева

Зулфияхоним эътиқоди собит, иродаси мустаҳкам Инсон эди. 1991 йилда Ёзувчилар уюшмаси иккига бўлиниб кетди. Бир қанча адиблар ҳар хил ҳаракатларга, ташкилотларга бир-бир кириб чиқишди. Зулфияхоним ҳеч қайси гуруҳга рўйхуш бермади. У ғийбатни, бировнинг нуқсини айтиб гапиришни ёмон кўрарди. Ҳар қандай вазиятда ҳам сипо, олийжаноб, вазмин тутарди ўзини. Кўнгли гўдакникидай нозик, тез яраланар, бировга билдирмас, кек сақламас эди. Ҳеч қачон хохолаб...
Read more


Дур каби ноёб. Ойдин Ҳожиева

1976 йил. «Саодат» журналига янги ишга ўтган кезларим. Бир куни навбатдаги сонга икки-уч ёш шоиранинг шеърларини тавсия этгандим. Ишга келсам, столим устида бир даста шеърлар: таҳрир ҳам қилинган, мисрама-мисра таҳлил этилган, саҳифаларда савол аломатлари… «Ойдинхон! Бу қизлар шеър нима эканлигини яхши тушунмайдилар! Улар ҳали осмонларда юрибдилар. Ердаги меҳнатдан, ҳаётдан мутлақо хабарлари йўқ. Бундай шеърларни менга тавсия этманг!» Дарҳақиқат, бу шеърларда...
Read more


Кўнгил кўнгилдан сув ичар. Ойдин Ҳожиева

1970 − 75 йиллар мен учун оғир келди. Қизалоғим ёш, саломатлигим унча тикланмаган, шеърларимда шу кайфият акс этарди. 1973 йили биринчи рўзғорим барбод бўлди. Зулфия опа энг машаққатли дамларимда тушимга кирар, суҳбатларини қўмсаб борар эдим. У киши доим очиқ чеҳра билан кутиб олар, шеърларим ҳақида фикр билдирар, ўз ҳаётидаги ҳижрон дамларидан сўйлаб, менга таскин берардилар. — Ойдинжон, ҳали ёшсиз, ҳаётингизнинг...
Read more


Устоз қанотида. Ойдин Ҳожиева

Устозимиз Миртемир Зулфияхонимни «тонг куйчиси» деб атаган эдилар. Дарҳақиқат, Зулфияхоним номи, шахсияти, шеърияти, шон-шуҳрати табиатнинг яшариш фасли — баҳорга ва умрнинг мунаввар тонгига бир ҳовуч нурдай туташаверади. Зулфияхоним деган латиф ва дилбар исм менинг болалик шууримга кириб келганига 50 йилдан зиёд вақт ўтди. Мактаб партасида эканимдаёқ бу нафосатли, ўктам шоиранинг «Салом сизга, эркпарвар эллар!» шеърини ёд олиб, иштиёқ билан саҳналарда...
Read more