Зулфия ижоди давр кўзгусида

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигига бағишланган “Мустақиллик даври адабиётида Зулфия ижодининг аҳамияти”мавзусида илмий анжуман ўтказади.

Анжуман 2015 йил 20 февраль соат 10.00 да Темурийлартарихи давлат музейининг мажлислар залида бошланади.

Анжуманда “Зулфия ижоди мустақиллик даври кўзгусида” (фил.фанлари доктори Наим Каримов), “Адабий алоқалартараққиётида Зулфия ижодининг ўрни” (академик Бахтиёр Назаров), “Зулфия ижоди жаҳон шеърияти кўзгусида” (фил.фанлари номзоди Иброҳим Ғафуров) каби15дан ортиқ маърузалар ўқилади.

Илмий-амалий анжумандан сўнг соат 14.00да “Дийдор” театр-ўқув студиясида “Ёдим синиқлари” спектакли намойиш этилади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.