Нурали Эркаев

DSC_0049

Нурали Эркаев 1991 йил 8 январ куни Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида туғилган. 1998 йил Р.Глиэр номли Республика мусиқа интернатига фортепиано мутахассислиги бўйича ўқишга кирди.

2010 йили Ўзбекистон давлат консерваториясининг “Бастакорлик” бўлимига ўқишга кириб  доцент, композитор Ойдин Абдуллаева синфида таҳсил олиб, таълимнинг илк давридан ижодий фаоллик кўрсатиб, бастакорлик ихтисоси бўйича ўтказилган концерт ва танловларда, маънавий-маърифий тадбирларда муваффақиятли қатнашди. 2014 йил ЎзДКнинг Бастакорлик мутахасислиги бўйича Магистратурага ўқишга қабул қилинди.   2012 йилнинг октябр ойида Украина шахрида бўлиб ўтган халқаро “МАЭСТРО” ёш композиторлар танловида муваффақиятли қатнашиб I-даражали мукофотга сазовор бўлди.

2013 апрел ойида бўлиб ўтган ёш композиторларнинг “Энг яхши эстрада қўшиғи” танловида “Лола” асари учун  I-даражали мукофотга сазовор бўлди.

Шулар жумласидан “Ёш композиторлар танлови” ЎзАС, “В.Лютославский “Паганини мавзусига вариациялар”, “Д.Саидаминова ижодига бир назар…” номли мақолалар, “Прелюдиялар” фортепиано учун туркум, “Рондо”, скрипка ва фортепиано учун, “Тингла, булбул”, Зулфия шеърига сопрано ва фортепиано учун   романс, .“DSCH”, “Омнибус” ансамбли учун (икки ф-но учун 2012 йил), “Эй, фалак”, хор акапелла учун (А.Суюн шеъри), “Трио”, скрипка, виолончель ва фортепиано учун, “Sing, my komus”, “Омнибус” ансамбли учун, “Music for oboe and percussion” “Омнибус” ансамбли учун, “Н.Паганини мавзусига вариациялар” фортепиано учун, “Ўзбекское каприччио” симфоник оркестр учун, “Ассалом наврўз” эстрада қўшиғи, “Лола” эстрада симфоник оркестри ва овоз учун қўшиғи.


Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.